Қозоғистон Президенти Япония Бош вазирига табрик телеграммасини юборди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим -Жомарт Тоқаев Япония Бош вазири Фумио Кишидага телеграмма жўнатди, деб хабар беради Ақорда.

Телеграммада Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Фумио Кишидани Япония Бош вазири этиб сайлангани билан самимий табриклади.

«Сизга Япониянинг узоқ йиллик фаровонлигини давом эттириш ва мамлакатингизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрўсини улуғлашга қаратилган хайрли ишларингизда ва янги ташаббусларингизда муваффақиятлар тилайман. Қозоғистон ва Япония ўртасидаги кенгайтирилган стратегик ҳамкорликни янги поғоналарга кўтаришдек эзгу мақсадни кўзлаган ҳолда, турли соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлаш учун сиз билан ишлашга тайёрлигимни яна бир бор тасдиқлайман «, - дейилади табрик мактубида.

Қасим-Жомарт Тоқаев Фумио Кишидага жасорат, масъулиятли фаолиятда муваффақият ва дўст Япон халқига фаровонлик тилади.

Сўнгги хабарлар