Қозоғистон Президенти VI Шарқий иқтисодий форумнинг ялпи мажлисида иштирок этди

Фото: None
NUR-SULTAN.Kazinform - Қасим-Жомарт Токаев VI Шарқий иқтисодий форумининг ялпи мажлисида видеоалоқа орқали иштирок этди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Учрашувда Россия Президенти Владимир Путин ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэсух ҳам чиқиш қилди. Хитой раҳбари Си Цзиньпин, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ва Таиланд бош вазири Прают Чан-Оча форум иштирокчиларига видео мурожаат қилишди.

Президент ўз нутқида Россия Президентига бундай муҳим учрашувда иштирок этиш таклифи учун миннатдорчилик билдирди. Қозоғистон Президенти бу форум иқтисодий ҳамкорликнинг энг долзарб масалалари бўйича халқаро мулоқот учун ҳақиқий обрўли майдонга айланганини таъкидлади.


Қасим-Жомарт Тоқаевнинг айтишича, минтақа Қозоғистон учун стратегик ҳамкор сифатида муҳим аҳамиятга эга. Географик жиҳатдан минтақа Евросиёни тез ривожланаётган Осиё-Тинч океани минтақаси билан боғлайди.

«Қозоғистон Марказий Осиёнинг энг йирик иқтисодиёти сифатида минтақа билан алоқаларини мустаҳкамлашни режалаштирмоқда. Бу қадам шуни кўрсатадики, мамлакатимиз осиёлик ҳамкорлари билан муносабатларга катта аҳамият беради. Стратегик ҳамкоримиз ва иттифоқчимиз, буюк Евроосиё гиганти - Россия Федерацияси билан ҳар томонлама ҳамкорлик Қозоғистоннинг Евроосиё стратегиясининг асосий элементи ҳисобланади», - деди Президент.

Давлат раҳбари ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор соҳаларга тўхталди.

Қозоғистон Президенти самарали транспорт инфратузилмасини яратиш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, у мамлакатнинг транзит тармоқларини ривожлантиришдаги салоҳияти ва имкониятлари, жумладан, бу борадаги миллий режаларнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи фаолияти ва Хитойнинг «Бир камар, бир йўл» глобал ташаббуси билан уйғунлашуви ҳақида гапирди.


«Қозоғистон транзити ўзининг иқтисодий жозибадорлиги ва ишончлилигини исботлади. Шунинг учун биз инфратузилмани яхшилашда давом этамиз. Хусусан, биз Хитой билан транзит алоқаларини кенгайтириш учун янги «Достиқ - Мойинти» темир йўл линияси қурилишини бошлаймиз. Инвестицияларнинг умумий миқдори 2 миллиард доллардан ошади», - деди Президент.

Қасим-Жомарт Тоқаев Шарқий иқтисодий форумнинг минтақа салоҳиятини ошириш учун ҳамкорликнинг янги шаклини шакллантириш ғояси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бизнинг умумий манфаатимиз - инвестицияларни жалб қиладиган, янги иш ўринлари яратадиган ва келажакда барқарор ривожланишни таъминлайдиган янги ўсиш манбаларини топишдир», - деди Президент.


Сўнгги хабарлар