Қозоғистон Президенти Украина атрофидаги можаро ҳақида ўз фикрини билдирди

None
ASTANA. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши сессиясида Украина атрофидаги можарони тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди, деб хабар бермоқда Kazinform БОРТ №1 Телеграм каналига таяниб.
«Украина масаласига келсак, менимча, тинчлик формуласини биргаликда кўриб чиқиш вақти келди. Ҳар қандай уруш тинчлик музокаралари билан тугайди. Келишувга эришиш учун ҳар қандай имкониятдан фойдаланиш керак. Истанбулдаги музокаралар раунди умид уйғотганди, аммо турли сабабларга кўра келишув амалга ошмади. Биз қардош рус ва украин халқларининг ўнлаб, юзлаб йиллар давом этадиган норозиликлар туфайли бир-биридан ажралиб кетишига йўл қўймаслигимиз керак»

, — деди Қозоғистон Президент.

Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар