Қозоғистон Президенти Туркманистон Президенти билан учрашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Туркманистонга амалий ташрифи Туркманбоши шаҳридаги «Аваза» миллий сайёҳлик зонасида Президент Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашувдан бошланди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Қозоғистон Президенти Туркманистон Президентига меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Учинчи Маслаҳат учрашувининг ўтказилиши долзарб ва ўз вақтида ташаббус эканлигини таъкидлади.

«Сиз ташкиллаштирган кечаги тадбир мазмунли ва бир томондан муҳим эди. Дарҳақиқат, кеча биз норасмий учрашувда шундай қийин пайтда йиғилдик ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва янги имкониятлар очиш мақсадида Марказий Осиёдаги долзарб муаммоларни муҳокама қилдик», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Давлат раҳбарлари икки томонлама кун тартибидаги қатор масалаларни кўриб чиқишди, Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги муносабатлар даражасини юқори баҳоладилар.

«Туркманистон Қозоғистоннинг стратегик ҳамкори. Бизда узоқ муддатли ва стратегик қўшма лойиҳалар кўп. Кейинги музокаралар жараёнида биз, албатта, икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга эътибор қаратамиз. Мен ҳукуматга тегишли топшириқларни бердим. Менинг Туркманистонга расмий ташрифим устида ишламоқда. Умуман олганда, имзоланадиган асосий ҳужжатлар тўплами тайёр. Ишончим комилки, бўлажак музокаралар ва келишувлар қардош мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга янги туртки беради», - деди Президент.

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, етказиб бериладиган товарлар турини кўпайтириш, транспорт-транзит салоҳиятидан кенг фойдаланиш ва маданий-гуманитар соҳадаги алоқаларни мустаҳкамлаш ниятларини билдиришди.

Сўнгги хабарлар