Қозоғистон Президенти Туркий кенгаш котибияти янги идорасининг очилишида иштирок этди

None
None
ISTANBUL. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши котибиятининг янги идорасининг очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти матбуот котиби Берик Уали ўз саҳифасида ёзди, дея хабар беради Kazinform.

Тадбирда Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон, Туркманистон Президентлари, Венгрия Бош вазири ҳам иштирок этди.



Маросимдан сўнг Давлат раҳбарлари Туркий кенгашнинг VIII саммитида иштирок этиш учун Истанбулнинг жануби-шарқида жойлашган Демократия ва эркинлик оролига йўл олди. Саммит Нур-Султан вақти билан соат 17:30да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг VIII саммитида иштирок этиш учун икки кунлик амалий ташриф билан Истанбулга келди. Давлат раҳбарининг Истанбулга амалий ташрифи Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котиби Бағдат Aмреев билан учрашувдан бошланди.





Сўнгги хабарлар