Валюталар курси:
    usd/kzt 425.48 eur/kzt 494.2

    rub/kzt 6.14 cny/kzt 66.67
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -7 °С
Алматы: 9 °С

Қозоғистон Президенти Тожикистон Президенти билан учрашди

15 Сентябрь 21:17

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди, деб хабар беради Ақорда.

Қозоғистон Президентининг Тожикистонга амалий ташрифи Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашувдан бошланди. Учрашув чоғида Қасим-Жомарт Тоқаев Эмомали Раҳмонга меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди.

Президент Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг сессиясида долзарб глобал муаммоларни муҳокама қилиш муҳимлигини таъкидлади.

«Меҳмондўст Тожикистон мамлакати, Душанбеда бўлажак саммитларга юқори даражада тайёрлигини намойиш этмоқда. Бизнинг томонимиз вазирлар даражасида керакли ҳужжатларни расмийлаштирди. Ўйлайманки, биз учрашув давомида имзоланадиган ҳужжатларни муҳокама қиламиз», - деди Қозоғистон Президенти.

Томонлар икки томонлама форматда ҳам, кўп томонлама тузилмалар доирасида ҳам биргаликдаги ҳаракатларни мувофиқлаштиришга тайёр эканликларини қайд этишди.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар