Қозоғистон Президенти «TotalЕnergies» раҳбарияти билан янги лойиҳаларни муҳокама қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев «TotalEnergies» компанияси президентининг катта маслаҳатчиси Aрно Бреяк ва «TotalЕnergies» қидирув ва қазиб олиш компанияси президенти Николас Терраз билан учрашди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Президент Франция ишбилармонларига ҳурмат кўрсатди ва Николас Терразни «TotalЕnergies» қидирув ва қазиб олиш компанияси раҳбари лавозимига янги тайинлангани билан табриклади.

Учрашувда «TotalЕnergies» компанияси иштирокида қайта тикланадиган энергетика соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга эътибор қаратилди. Қасим-Жомарт Тоқаев Қизилўрда ва Жамбил вилоятларида иккита қуёш электр станциялари қурилиши якунланиб, фойдаланишга топширилганини таъкидлади.

Aрно Бреяк Президентга қуввати 1 ГВт бўлган шамол энергетикаси мажмуасини қуриш бўйича меморандум имзолангани, шунингдек, концернни Қозоғистон ва жаҳонда янада ривожлантириш истиқболлари ҳақида гапириб берди.

Йиғилишда Қашаған ва Дунга конларида нефть қазиб олишни кўпайтириш масаласи ҳам кўтарилди.

Сўнгги хабарлар