Қозоғистон Президенти «Тенгизшевройл» МЧЖ бош директорини қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти «Тенгизшевройл» МЧЖ Бош директори Имер Боннерни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаевга «Тенгизшевройл» компанияси фаолияти ва «Тенгиз» конида коронавирус эпидемиясига қарши кураш ҳақида маълумот берилди.

Учрашувда углеводород соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва компаниянинг кейинги 3-4 йилга мўлжалланган ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Давлат раҳбари «Тенгизшевройл» компанияси томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларда Қозоғистон улушини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев Имер Боннерга Қозоғистон нефт-газ саноатини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ва компаниядаги муваффақиятли иши учун миннатдорчилик билдирди.
Сўнгги хабарлар