Қозоғистон Президенти телерадиокомплекси делегацияси “Хитой – Марказий Осиё” форумида иштирок этди

None
ASTANA. Kazinform - «Синьхуа» ахборот агентлиги ташаббуси билан 23 майда Пекинда бўлиб ўтган форумга Марказий Осиё давлатлари – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари вакиллари ташриф буюрди. Бу ҳақда Kazinform хабар беради.

Минтақа мамлакатлари ахборот агентликлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокамаси чоғида ҚР Президентининг телерадиокомплек бош директори ўринбосари Тлеген Абишев сўзга чиқди.

Т.Абишев кўп томонлама форматдаги ҳамкорликнинг янги ўсиш нуқталарини топиш муҳимлигини таъкидлаб, «Қўшма ишлаб чиқаришда халқларимиз ташувчиси бўлган сармоявий ва бизнесга йўналтирилган лойиҳалар, бой маданият ва тарихга устувор аҳамият бериш зарур»лигини таъкидлади.

«Синьхуа» ахборот агентлиги президенти Фу Хуанинг сўзларига кўра, ахборот агентликлари минтақадаги барча мамлакатларнинг соғлом ва баркамол ривожланишига хизмат қилувчи ўзаро манфаатли ҳамкорлик қиёфасини шакллантиришда муҳим рол ўйнайди. Ахборот ва тажриба алмашиш, ўзаро малака ошириш ва қўллаб-қувватлаш узоқ муддатли дўстлик ва бизнес шерикликни янада мустаҳкамлайди.

Тадбирда форумнинг асосий мавзуси – иқтисодий янгиликлар учун ягона платформани ишга тушириш орқали минтақадаги ахборот агентликлари ўртасида яқинроқ ва самарали ҳамкорлик қилиш учун шарт-шароит яратиш юзасидан кенг фикр алмашилди.

«Марказий Осиё – Хитой» тарихий саммитидан сўнг бўлиб ўтган форум иштирокчилари ахборот соҳасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ўзаро ҳамкорлик даражасини ошириш, янги формат ва лойиҳалар яратишга тайёр эканликларини билдирдилар.


Сўнгги хабарлар