USD 436.29 EUR 492.83
RUB 5.92 CNY 68.48
Янгиликлар

Қозоғистон Президенти Svevind Group компанияси президентини қабул қилди

13 Сентябрь 17:58
Баҳам кўринг:
Қозоғистон Президенти Svevind Group компанияси президентини қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Svevind Group компаниясининг президенти Вольфганг Кроппни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар
ҚР Бош вазири  Президентга аҳолини рўйхатга олиш якунлари тўғрисида ҳисобот берди ҚР Президенти Ислоҳотлар бўйича Олий Кенгаш йиғилишини ўтказди Саноат сиёсати тўғрисидаги қонун қозоғистонлик тадбиркорларга қандай фойда беради

Svevind Group Германия-Швеция компаниялар гуруҳи раҳбари Қозоғистон Президентига «яшил» энергия соҳасидаги инвестиция лойиҳаларининг истиқболлари ҳақида гапириб берди.

Хусусан, Манғистау вилоятида шамол ва қуёш электр станцияларини қуриш лойиҳасини амалга ошириш ва кейинчалик «яшил» водород ишлаб чиқариш учун ресурсларни ажратиш режалаштирилган. Бундан ташқари, шамол генераторлари ва қуёш панелларини маҳаллий ишлаб чиқариш имконияти кўриб чиқилмоқда.

Қасим-Жомарт Тоқаев қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишга устувор аҳамият беришини ва мамлакат иқтисодиётида углеродга боғлиқликни камайтиришини айтди. Унинг сўзларига кўра, водород энергиясига алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Давлат раҳбари компаниянинг инвестиция таклифларини юқори баҳолади ва давлат Вольфганг Кроппни қўллаб-қувватлашини айтди.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив