Қозоғистон Президенти «СИБУР холдинг» раҳбарини қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев «СИБУР холдинг» бошқаруви раиси Дмитрий Коновни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда.

Давлат раҳбари углеводородларни сифатли қайта ишлаш бугунги кунда Қозоғистон нефть ва газ саноатининг устувор йўналишларидан бири эканлигини таъкидлади.

Президент полипропилен ва полиэтилен ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланганини олқишлади. Бу лойиҳалар «Самруқ-Қазина» ва «ҚазМунайГаз» компаниялари томонидан амалга оширилади. Қасим-Жомарт Тоқаевнинг фикрича, бу шартнома Қозоғистон ва Россия ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга янги туртки беради.

«Ҳамкорлигимиз бошланганидан хурсандмиз. Сиз нефть-кимё мажмуасини қуриш билан боғлиқ масалаларда биргаликда ишлаяпсиз. Қозоғистон Ҳукумати менинг номимдан лойиҳаларни амалга оширишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатади. Амалда аниқ натижага эришишимиз керак. Яқинда бўлиб ўтган Қозоғистон ва Россиянинг минтақалараро форумида Владимир Путин билан мен икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик масалаларини синчиклаб ўрганиб, аниқ натижаларга эришишга келишиб олдик», - деди Президент.

«СИБУР холдинг» раҳбари Дмитрий Конов Қасим-Жомарт Тоқаевга Қозоғистон билан ҳамкорлик истиқболлари ва Россиядаги энг йирик қўшма нефть-газ компаниясини ривожлантириш режалари ҳақида гапириб берди.

«Бугунги кунда Қозоғистонда полипропилен ишлаб чиқариш лойиҳалари учун яхши база мавжуд. Унинг қурилиши якунланиш арафасида. Ҳозирги босқичда биз мутахассисларни тайёрлашда ёрдам бериш самарадорлигини кўрамиз. Биз аллақачон бу йўналишдаги ишларни бошлаганмиз. «ҚазМунайГаз» нинг 100 га яқин ходими ўқитилди ва биз бу ишни давом эттирамиз», - деди Дмитрий Конов.

Унга айтишича, «Сибур» компанияси нефть-газ кимёси соҳасидаги бошқа лайиҳаларга ҳам қатнашишга тайёр.


Сўнгги хабарлар