Қозоғистон Президенти Швейцарияга расмий ташриф билан келди

None
None
GENEVA. Kazinform - Қозоғистон Президенти Швейцария Конфедерациясига расмий ташриф билан келди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Берик Уали маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Женевада Қасим-Жомарт Тоқаев Швейцария Федерал Президенти Ги Пармелан билан музокаралар ўтказади. Натижада бир қатор ҳукуматлараро ва тижорат шартномалари имзоланади.

Ташриф дастурига кўра, Президент Жаҳон соғлиқни сақлаш Ассамблеясининг навбатдан ташқари сессиясида нутқ сўзлайди, БМТ ва бошқа қатор халқаро ташкилотлар раҳбарияти билан музокаралар ўтказади, сармоявий давра суҳбатида иштирок этади, Европа бизнес капитанлари билан учрашиши режалаштирилмоқда», - деб ёзди Берик Уали ўзининг Facebook саҳифасида.




Сўнгги хабарлар