Қозоғистон Президенти Швейцария Федерал Президенти Ги Пармелан билан музокаралар ўтказади
29 Ноябрь 09:34

Қозоғистон Президенти Швейцария Федерал Президенти Ги Пармелан билан музокаралар ўтказади

GENEVA. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев Женевада Швейцария Федерал Президенти Ги Пармелан билан музокаралар ўтказади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Берик Уали маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Женевада Қасим-Жомарт Тоқаев Швейцария Федерал Президенти Ги Пармелан билан музокаралар ўтказади. Натижада бир қатор ҳукуматлараро ва тижорат шартномалари имзоланади. Ташриф дастурига кўра, Президент Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг навбатдан ташқари сессиясида нутқ сўзлайди, БМТ ва бошқа қатор халқаро ташкилотлар раҳбарияти билан музокаралар ўтказади, сармоявий давра суҳбатида иштирок этади, Европа бизнес капитанлари билан учрашади», - деб ёзди Берик Уали Facebook саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Президенти Швейцария Конфедерациясига расмий ташриф билан келгани ҳақида хабар берган эдик.


Янгиликлар

Архив