Қозоғистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали суҳбатлашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали сўзлашди. Бу ҳақда Kazinform Ақорда матбуот хизматига асосланиб хабар беради.

Давлат раҳбарлари икки томонлама кун тартибининг барча спектри бўйича қозоқ-ўзбек муносабатлари ривожланишининг юқори динамикасини мамнуният билан қайд этдилар.

Президентлар стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ниятини билдирдилар ва ҳамкорликни кенгайтиришнинг аниқ масалаларини батафсил муҳокама қилдилар.

Суҳбат давомида раҳбарлар саноат, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, транспорт соҳаларида энг юқори даражада эришилган келишувларни самарали амалга ошириш муҳимлигини таъкидлаб, икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида яқин ўзаро алоқалар зарурлигини таъкидладилар.

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар, Афғонистондаги вазият шароитида Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш мақсадида ўзаро ҳамкорликка ўзаро интилишларини тасдиқладилар.

Сўнгги хабарлар