Қозоғистон Президенти Сенат раислигига Маулен Ашимбаев номзодини таклиф қилди

None
ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Сенат раиси лавозимига Маулен Ашимбаев номзодини илгари сурди, дея хабар бермоқда Kazinform.

«Маълумки, менинг фармони билан Маулен Сағатханули Ашимбаев Сенат депутати этиб тайинланганди. Конституциянинг 58-моддаси 1-бандига мувофиқ, Сенат Раиси лавозимига Маулен Сағатханули Ашимбаев номзодини таклиф этаман. У ушбу вазифани шараф билан бажариб келди. У қонунчилик фаолиятини яхши билади. Давлат хизматида катта тажрибага эга. Шунинг учун мен уни Сенат раислигига муносиб, деб биламан. Сенат иши муваффақиятли бўлсин! Барчангизга омонлик тилайман!», - деди Қозоғистон Республикаси Президенти.

Сўнгги хабарлар