+7 (701) 759 90 19
USD 425.37 EUR 492.66
RUB 5.97 CNY 66.15
Янгиликлар

Қозоғистон Президенти Савдо ва интеграция вазирни қабул қилди

6 Январь 18:38
Баҳам кўринг:
Қозоғистон Президенти Савдо ва интеграция вазирни қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Савдо ва интеграция вазири Бақит Султановни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда.

Ўхшаш янгиликлар
ҚР Президенти Astana Group раҳбарини қабул қилди Қозоғистон Президентининг ўтган ҳафтадаги фаолиятига видеошарҳ ҚР Президенти МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этди

Қасим-Жомарт Тоқаевга ўтган йили савдо тизимини ривожлантириш натижалари, шу жумладан ташқи ва ички савдони кенгайтириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди.

Учрашув чоғида Қозоғистон салбий ўзгаришларга қарамай, экспорт қилинадиган нефтдан ташқари йўналишда ижобий тенденцияни сақлаб қолгани қайд этилди. Президент Қозоғистон маҳсулотларининг экспорт бозорини кенгайтириш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш муҳимлигини таъкидлади.

Бу йил Қозоғистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига раислик қилади. Шу билан бирга, бизнинг мамлакатимиз Евроосиё интеграциясини ривожлантиришга, савдо тўсиқларини бартараф этишга, товарлар ва хизматларнинг эркин айланишига катта аҳамият беради.

Ички савдо соҳасига келсак, Қасим-Жомарт Тоқаев Бақит Султановга миллий савдо тизимини яратиш, бозорни маҳаллий маҳсулотлар билан тўлдириш учун шароит яратиш ва ушбу соҳанинг барқарор ривожланишини таъминлаш бўйича сифатли ва тезкор ишлашни буюрди. Тизим Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россиядаги улгуржи ва тарқатиш марказлари тармоғидан ташкил топган Евроосиё савдо тармоғининг асосини ташкил қилиши керак.

Давлат раҳбари Савдо ва интеграция вазирига Қозоғистоннинг ички маҳсулотлар бозорларини кенгайтириш мақсадида Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида ва учинчи давлатлар билан ҳамкорлик лойиҳаларида иштирок этиш учун савдо-логистика салоҳиятини кучайтириш бўйича чоралар кўришни буюрди.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив