Қозоғистон Президенти самолёт ҳалокати муносабати билан Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Владимир Путинга ҳамдардлик телеграммасини юборди, деб хабар беради Ақорда.

Давлат раҳбари Камчатка вилоятида Ан-26 самолёти ҳалокатида йўловчилар ва экипаж аъзолари вафот этганлиги тўғрисида қайғули хабарни чуқур қайғу билан қабул қилди.

- Қозоғистон халқи ва ўзим номимдан ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдираман, - дейилади телеграммада.

Эслатиб ўтамиз, бугун Россиянинг Камчатка вилоятида 28 киши бўлган самолёт қулаб тушди ва барча йўловчилар ҳалок бўлди.

Сўнгги хабарлар