+7 (701) 759 90 19
USD 425.02 EUR 498.17
RUB 5.85 CNY 65.85
Янгиликлар

Қозоғистон Президенти Россиянинг Астрахан вилояти губернаторини қабул қилди

26 Июль 18:37
Баҳам кўринг:
Қозоғистон Президенти Россиянинг Астрахан вилояти губернаторини қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Россиянинг Астрахан вилояти губернатори Игор Бабушкинни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар
Эльбрусда ҳалок бўлган альпинистлар сони 5 кишига етди Хабаровск яқинида самолёт ҳалокатга учраган жойдан олинган видео эълон қилинди Қозоғистон Президенти-Олий Бош қўмондон «Отпантау-2021» ҳарбий ўқув-машғулот йиғинига ташриф буюрди

Учрашув давомида Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон ва Россия Федерацияси ўртасидаги стратегик ва иттифоқчилик алоқаларининг жадал ривожланиб бораётгани ва икки мамлакат минтақалари ўртасидаги ҳамкорлик кенгайиб бораётганини таъкидлади. Шу билан бирга, минтақалараро ҳамкорлик форуми самарали мулоқот майдонига айланди.

Ҳозирги вақтда Қозоғистоннинг Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Манғистау ва бошқа вилоятлари Астрахан вилояти билан кўплаб соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни амалга оширмоқда. Иқтисодий фаолиятнинг тикланиши туфайли трансчегаравий савдо тезлиги аста-секин тикланмоқда.

Қозоғистон ва Астрахан вилояти ўртасидаги асосий алоқа воситаси сифатида Россиядаги энг аҳолиси кўп бўлган қозоқ диаспораси муҳим рол ўйнайди.

Президент Игор Бабушкинга Астрахан қозоқларининг тарихий ватанлари билан маънавий алоқаларини мустаҳкамлаш, аждодлари тили ва маданиятини асрашда ҳар томонлама қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди.

Давлат раҳбари қозоқ халқининг Бокей хан, Қурманғази, Дина Нурпеисова ва бошқа буюк фарзандларининг исмлари Астраханда улуғлагани учун вилоят маъмурияти ва аҳолисига миннатдорлик билдирди.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив