Қозоғистон Президенти Россияга амалий ташриф билан боради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Федерациясига амалий ташриф билан боради, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Президенти матбуот котиби Берик Уалига асосланиб.

«Ертага, 21 август куни Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Федерациясига амалий ташриф билан боради. Ташриф давомида Президент Владимир Путин билан учрашиши режалаштирилган.

Икки давлат раҳбарлари Евросиёдаги минтақавий хавфсизлик ва интеграция жараёнлари юзасидан фикр алмашадилар. Шунингдек, Қозоғистон ва Россия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик ва стратегик шерикликнинг долзарб масалаларини муҳокама қиладилар», - деб ёзди Берик Уали Facebook саҳифасида.

Сўнгги хабарлар