Қозоғистон Президенти Россия Президенти билан учрашди

None
None
MOSKVA. Kazinform - Москвада амалий ташриф билан бўлган Қозоғистон Президенти Қасим -Жомарт Тоқаев Россия президенти Владимир Путин билан учрашди, деб хабар беради Ақорда.

Кун тартибига Афғонистондаги минтақавий хавфсизлик масалалари, шунингдек, Қозоғистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик ва интеграцион алоқалар соҳасидаги ҳамкорлик масалалари киритилди.

ҚР Президенти Москвага таклиф учун Россия Президентига миннатдорчилик билдирди.

«Аслида, бизнинг алоқаларимиз ҳеч қачон тўхтамаган. Пандемия пайтида биз онлайн ва телефон орқали алоқада бўлдик. Аммо, юз марта эшитгандан кўра, бир марта кўрган афзал, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Қозоғистон Президенти икки мамлакат ўртасидаги барча соҳалардаги ҳамкорликни юқори баҳолади.

«Қозоғистон ва Россия иттифоқдош. Биз доимий равишда халқаро кун тартибининг долзарб масалалари, хавфсизлик, айниқса, икки томонлама ҳамкорлик устида ишлаймиз. Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар стратегик һамкорлик йўналишида ривожланаётгани қувонарлидир, - деди ҚР Президенти.

Владимир Путин икки давлат ўртасидаги яқин алоқаларни қайд этди.

«Бизнинг алоқаларимиз узилмаган. Биз муносабатларимизни барқарор, жуда юқори даражада ва ҳар томонлама олиб бормоқдамиз. Булар парламентлараро ва ҳукуматлараро муносабатлардир. Яқинда Ҳукуматимиз раҳбари Қозоғистонга амалий ташриф билан борди, кўп иш қилди ва менга барча учрашувлар ҳақида гапириб берди. Пандемияга қарамай, савдо айланмаси йилнинг биринчи ярмида 33 фоизга ошди. Биз халқаро ташкилотларда, жумладан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Евросиё иқтисодий иттифоқида алоқалар ўрнатдик. Барча соҳаларда тараққиёт кузатилмоқда. Бизнинг иттифоқчилик алоқаларимиз мустаҳкамланиб, янги имкониятлар очилмоқда», - деди Россия Президенти.

Қасим-Жомарт Тоқаев икки томонлама савдо-иқтисодий алоқалар ва минтақалараро алоқаларни мустаҳкамлашни қўллаб-қувватлади.

«Сиз ҳозиргина икки томонлама товар айирбошлашнинг аниқ сонини айтиб ўтдингиз. Қолаверса, қўшни вилоятларимизнинг товар айланмаси 70 фоизни ташкил этишини ҳам таъкидлаш лозим. Ҳудудлараро ҳамкорлик форумида учрашишни режалаштирганмиз. Октябр ойидаги учрашув юзма-юз бўлмаса-да, онлайн бўлади. Жамоатчилик бизнинг иттифоқчилик муносабатларимизга янги туртки берадиган ушбу учрашувни интизорлик билан кутмоқда «, - деди ҚР Президенти.

Ўз навбатида, Россия Президенти глобал ва минтақавий хавфсизликнинг долзарб масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

«Албатта, бугунги кунда энг муҳим масала - бу хавфсизлик. Айниқса, Афғонистондаги вазият кескин. Умид қиламанки, душанба куни биз Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти доирасида видеоконференция орқали фикр алмашамиз. Кейин, сентябр ойида биз Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ва Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти доирасида режалаштирилган ишимизни давом эттирамиз», - деди Владимир Путин.

Қасим-Жомарт Тоқаев таҳдид ва хатарларнинг кучайиши муносабати билан икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлади.

«Аслида, биз доимо хавфсизлик сиёсатимиз ҳақида маслаҳатлашамиз. Бу масала, айниқса, Афғонистон мисолида долзарбдир. Келгусидаги ҳаракатларимизни тизимлаштириш учун бу ҳолат ҳақидаги фикрингизни билишни истардим», - деди Қозоғистон Президенти.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путин билан икки томонлама учрашувни бошлади.

Сўнгги хабарлар