Қозоғистон Президенти Рим папаси Франциск билан музокара ўтказди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Рим папаси Франциск билан видеоконференцалоқа орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Учрашувда Қозоғистон ва Ватикан ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари, шунингдек, конфессиялараро тотувлик ва динлараро мулоқотни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Жорий йилнинг сентабр ойида Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтадиган Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII қурултойи кун тартибига алоҳида эътибор қаратилди. Қасим-Жомарт Тоқаев ушбу тадбир Қозоғистон учун катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Давлат раҳбари суҳбатдошга конфессиялараро тотувлик ва бирликнинг Қозоғистон модели ҳақида маълумот берди, шунингдек, кенг кўламли сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши ҳақида гапирди.

Рим папаси Президентга учрашиш имконияти учун миннатдорлик билдириб, Қозоғистонга расмий ташрифи, шунингдек, Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII қурултойида иштирок этишини тасдиқлади. У бўлажак ташриф ва форумдаги иштирокидан катта умидлар борлигини таъкидлади.

«Динлараро мулоқот, давлатлар бирлиги ва яқинлашувига кўмаклашиш нуқтаи назаридан ушбу муҳим воқеани интиқлик билан кутаман, бу бизнинг кунларимизда ниҳоятда муҳим», - деди католик черкови раҳбари.

Рим папаси ҳозирги мураккаб геосиёсий вазиятда дунёда бирлик ва ҳамжиҳатликка эришиш алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

«Мамлакатингиз нақадар хилма-хил ва ҳамжиҳат эканини кўриб турибмиз. Бу барқарорликнинг асосидир. Қозоғистон буни тушунганидан хурсандмиз. Менинг қўллаб-қувватлашимга ишонишингиз мумкин, мен сизнинг саъй-ҳаракатларингизни қадрлайман», -деди Рим папаси.

Суҳбат якунида Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Муқаддас тахт билан маънавий тотувлик ва ўзаро ҳурмат соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантиришга қатъий интилишини тасдиқлади.


Сўнгги хабарлар