Қозоғистон Президенти расмий ташриф билан Тожикистонга келди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан Душанбега икки кунлик расмий ташриф билан келди.

Бу ҳақда Қозоғистон Президентининг матбуот котиби Берик Уали ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform.

«Бу Қозоғистон Президентининг жорий йилги биринчи хорижий ташрифи.

Душанбе халқаро аэропортида Қозоғистон Президентини Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ва бошқа расмийлар кутиб олишди.

Эртага тушга қадар Қасим-Жомарт Тоқаев ва Эмомали Раҳмон кичик ва кенгайтирилган таркибдаги музокаралари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Музокаралар якунида қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланади. Шунингдек, давлат раҳбарлари оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжумани ўтказадилар.


Бундан ташқари, ташриф дастурига биноан Қасим-Жомарт Тоқаев Исмоил Сомоний ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш маросимида қатнашади ва Маджлиси намояндагон Маджлиси Оли раиси ва Тожикистон Бош вазири билан учрашади», - деб ёзган Берик Уали.





Сўнгги хабарлар