Қозоғистон Президенти раислигида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида Евроосиё Олий иқтисодий кенгаши йиғилиши бўлиб ўтмоқда, дея хабар беради Кazinform.

Видеоконференция форматида ўтказилаётган тадбирда Кенгашга аъзо давлатлар ва кузатувчи давлатлар – Куба, Молдова ва Ўзбекистон раҳбарлари иштирок этмоқда.

Учрашувда Давлат раҳбарлари Евроосиё иқтисодий иттифоқи фаолиятига доир долзарб масалалар, 2021 йилдаги ҳамкорлик якунлари, шунингдек, ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш режаларини муҳокама қиладилар.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг ташкилотдаги раислиги ушбу йиғилиш билан якунланади ва раислик Қирғизистон Республикасига ўтади.


Сўнгги хабарлар