+7 (701) 759 90 19
USD 427.15 EUR 519.12
RUB 5.96 CNY 66.84
Янгиликлар

Қозоғистон Президенти раислигида Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади

18 Май 11:57
Баҳам кўринг:
Қозоғистон Президенти раислигида Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади

NUR-SULTAN. Kazinform – 21 май куни Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раҳбарлигида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қозоғистон Президентининг матбуот котиби Берик Уали ўзининг Facebook саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
«Хабар» телеканали Қасим-Жомарт Тоқаев ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этади QazVac ЖССТ тавсия этадиган дорилар рўйхатига киритилади 2025 йилда Қозоғистоннинг нохомашё экспорти 41 млрд долларга етади

Йиғилишда Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг фахрий раиси, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоев, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Беларусь Республикасининг Президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров, Арманистон Республикаси Бош вазири вазифасини бажарувчи Никол Пашинян, Евроосиё иқтисодий комиссиясининг раиси Михаил Мясникович иштирок этади.

Шунингдек, йиғилишда Куба Республикаси Президенти Мигел Диас-Канел ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашидаги кузатувчи давлатлар раҳбарлари сифатида иштирок этиши режалаштирилган.

Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги ҳамкорликнинг муҳим масалалари Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида онлайн тарзда муҳокама қилинади ва ўрта муддатли вазифалар кўриб чиқилади.

Инқироздан кейинги интеграцияга ва Иттифоқнинг ички бозоридаги тўсиқларни бартараф этишга урғу берилади.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив