Қозоғистон Президенти Православ черкови вакиллари билан учрашди

None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев Москва Патриархатининг Черков ташқи алоқалари департаменти раиси, Волоколамск митрополити Антони, Қозон ва Татаристон митрополити Кирилл, Астана ва Қозоғистон митрополити Александрни қабул қилди, дея хабар бермоқда Kazinform Ақордага таяниб.

Учрашувда Давлат раҳбари митрополит Антонийни янги лавозимга тайинланиши билан табриклаб, православ дини Қозоғистон халқининг бирлиги ва ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнашини таъкидлади. Давлат раҳбари таъкидлаганидек, православ черкови жамиятда умуминсоний маънавий-ахлоқий қадриятларни ривожлантириш ва тарғиб этишга катта ҳисса қўшмоқда. Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистонда анъанавий динлар, жумладан, православ динини ривожлантириш учун барча шарт-шароит яратилаётганини таъкидлади.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев Москва ва Бутун Россия Патриархи Кириллга Съезднинг асосий мақсадини илгари суришда кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди ва унга мустаҳкам соғлиқ ва маънавий қувват тилади.



Ўз навбатида, православ черкови вакиллари Патриарх Кирилнинг Давлат раҳбарига эзгу тилакларини етказишди, шунингдек, у Қозоғистон ташаббусларини қўллаб-қувватлашини маълум қилишди.

Сўнгги хабарлар