Қозоғистон Президенти Покистон раҳбариятига ҳамдардлик телеграммаси йўллади

None
ASTANА. Кazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Покистон Президенти Ориф Алви ва бош вазир Шаҳбоз Шарифга ҳамдардлик телеграммасини йўллади, деб хабар беради Ақорда.

Давлат раҳбари Пешовар шаҳридаги масжидда содир этилган теракт оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани ҳақидаги хабардан чуқур қайғуда эканлигини айтди.

«Мен покистонликлар билан бирга барча динлар ва инсоний эътиқодларга қарши бу жирканч ва маъносиз зўравонлик ҳаракатини кескин қоралайман. Терроризмнинг ҳар қандай турига тоқат қилиб бўлмайди ёки оқлаб бўлмайди.

Қозоғистон халқи номидан ва шахсан ўз номимдан ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдираман. Мен ҳам жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайман. Биз шундай қайғули дамларда Покистон халқи билан биргамиз», — дейилади телеграммада.

Сўнгги хабарлар