Қозоғистон Президенти Покистон Бош вазири билан учрашди
Покистон Бош вазири билан учрашув чоғида Қасим-Жомарт Тоқаев ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган икки томонлама муносабатларнинг юқори даражасини қайд этди.
Давлат раҳбари умумий манфаатли соҳаларда транспорт-логистика алоқаларини мустаҳкамлашнинг янги имкониятларини кўриб чиқишга чақирди. Қозоғистон Президенти савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик масалаларига тўхталиб, Имрон Хонни Қозоғистонга ташриф буюришга таклиф қилди.
Ўз навбатида, Покистон Бош вазири икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлайдиган логистика имкониятларини ривожлантириш муҳимлигини таъкидлаб, Қозоғистон Президентини Покистонга ташриф буюришга таклиф қилди.
Учрашувда Афғонистондаги вазият ва минтақавий хавфсизлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.