+7 (701) 759 90 19
USD 425.78 EUR 494.08
RUB 5.98 CNY 66.23
Янгиликлар

Қозоғистон Президенти Покистон Бош вазири билан учрашди

16 Сентябрь 19:00
Баҳам кўринг:
Қозоғистон Президенти Покистон Бош вазири билан учрашди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Покистон Бош вазири Имрон Хон билан учрашди, деб хабар беради Ақорда.

Ўхшаш янгиликлар
ҚР Президенти МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этди Қозоғистон Президенти МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади Қозоғистон Президенти экологик хавфсизлик масаласига изоҳ берди

Покистон Бош вазири билан учрашув чоғида Қасим-Жомарт Тоқаев ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган икки томонлама муносабатларнинг юқори даражасини қайд этди.

Давлат раҳбари умумий манфаатли соҳаларда транспорт-логистика алоқаларини мустаҳкамлашнинг янги имкониятларини кўриб чиқишга чақирди. Қозоғистон Президенти савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик масалаларига тўхталиб, Имрон Хонни Қозоғистонга ташриф буюришга таклиф қилди.

Ўз навбатида, Покистон Бош вазири икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлайдиган логистика имкониятларини ривожлантириш муҳимлигини таъкидлаб, Қозоғистон Президентини Покистонга ташриф буюришга таклиф қилди.

Учрашувда Афғонистондаги вазият ва минтақавий хавфсизлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив