Қозоғистон Президенти Пекин Олимпиадаси очилиш маросимига таклиф қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Хитой Ҳукуматининг Евроосиё масалалари бўйича махсус вакили Ли Хуэй Қозоғистон Президентига келаси йили Пекинда бўлиб ўтадиган XXIV қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этишни таклиф қилди, деб хабар беради Kazinform.

Эслатиб ўтамиз, ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Хитой Халқ Республикаси Ҳукуматининг Евроосиё масалалари бўйича махсус вакили Ли Хуэйни қабул қилди .

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев ўзаро манфаатли қозоқ-хитой ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун, шунингдек, Қозоғистон ва Хитой ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан Ли Хуэйни II даражали «Дўстлик» ордени билан тақдирлади.

Сўнгги хабарлар