Қозоғистон Президенти Парламент Мажилисини тарқатиб юбориш бўйича йиғилиш ўтказди

None
ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Парламент палаталари раислари ва Бош вазир билан Парламент Мажилисини тарқатиб юбориш ва маслихатлар ваколатларини муддатидан олдин тугатиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Ақордага таяниб, Kazinform хабар бермоқда.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқи референдумдаги сиёсий ўзгаришларни, жумладан, парламент ва масъулатларни шакллантириш тартибини янгилашни қўллаб-қувватлашини билдирди.

«Сентябр ойидаги Мурожаатномамда бўлажак сайлов кампаниялари ҳақида айтгандим. Шунга кўра, ўтган йилнинг ноябр ойида навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Сенатнинг айрим депутатлари яқинда сайланди. Энди Парламент ва маслихатлар сайловини ўтказишимиз керак», - деди Президент.

Давлат раҳбари томонидан Конституциянинг 63 ва 86-моддаларига мувофиқ ўтказилган йиғилишда Парламент Сенати раиси Маулен Ашимбаев, Парламент Мажилиси раиси Ерлан Қошанов ва Бош вазир Алихан Смаилов сўзга чиқди.

Йиғилиш якунида Президент барча билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олиб, аниқ қарор қабул қилишини маълум қилди.

Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар