Қозоғистон Президенти Осиё чемпионатида ғолиб чиққан боксчи қизларни табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Осиё чемпионатида ғолиб чиққан боксчи қизларни табриклади. Бу ҳақда Қозоғистон Президентининг матбуот котиби Берик Уали Facebook саҳифасида ёзган.

Давлат раҳбари Дубайда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ғолиб чиққан боксчи қизларни табриклади.

«Қитъанинг энг яхши спортчиларини бирлаштирган мусобақасида Қозоғистон қизлар жамоаси мамлакат шарафини улуғлашди. Улар 10 та совринни, шу жумладан 8 та олтин медални қўлга киритишди. Мен ушбу тарихий ғалабаларни мустақиллигимизнинг 30 йиллигига ажойиб совға деб биламан», - дейилади табрикда.

Президент боксчи қизларимиз келгуси мусобақаларда ҳам шоҳсупада туриб олишларига ишонч билдирди ва уларга муваффақиятлар тилади.

Эслатиб ўтамиз, Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича Осиё чемпионатида Қозоғистон қизлар терма жамоаси саккиз вазн тоифасида олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.

Сўнгги хабарлар