Қозоғистон Президенти Мудофаа вазирини қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Мудофаа вазири Мурат Бектановни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош қўмондонга Қуролли Кучларнинг жорий йилдаги асосий якунлари, жумладан, армияни техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш жараёни ҳақида маълумот берилди.

Қасим-Жомарт Тоқаевга давлатнинг ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш ва 2030 йилгача армия тузилмасини шакллантиришга қаратилган асосий ҳужжатлар бўйича ишлар якунлангани ҳақида маълумот берилди.

Бундан ташқари, Давлат раҳбарига «Хавфсиз мамлакат» миллий лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳақида маълумот берилди. Ушбу ҳужжат нафақат чет элдан қурол-яроғ ва техника харид қилиш, балки маҳаллий қурол-яроғ моделларини ишлаб чиқиш, инфратузилмани яхшилаш, армияни рақамлаштириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш имконини беради. Мурат Бектановнинг айтишича, миллий лойиҳанинг асосий мақсади фуқаролар ва давлат хавфсизлигини таъминлашдан иборат.

Мудофаа вазири Президентга қурол-яроғ ва ўқ-дориларнинг хавфсиз сақланишини таъминлаш чора-тадбирлари, Қуролли Кучларнинг замонавий чақирув ва таҳдидларга бардош беришга тайёрлиги тўғрисида ҳисобот берди.

Мурат Бектанов Олий Бош қўмондонга Қозоғистон халқига Мурожаатномасини амалга ошириш бўйича Миллий режаси ижроси ҳақида ҳам ҳисобот берди. Шунингдек, у Ҳарбий доктринани қайта кўриб чиқиш, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларнинг иқтисодиётнинг реал секторида талаб қилинадиган мутахассисликларни эгаллаши билан боғлиқ масалаларга ҳам тўхталиб ўтди.

Йиғилиш якунида Президент мамлакатимиз мудофаа қобилиятини янада юксалтиришга қаратилган бир қатор топшириқлар берди.


Сўнгги хабарлар