Қозоғистон Президенти Молиявий мониторинг агентлиги раисини қабул қилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Молиявий мониторинг агентлиги раиси Жанат Елимановни қабул қилди, дея хабар беради Ақорда расмий сайти.

Қасим-Жомарт Тоқаевга Қозоғистоннинг Ўзаро баҳолаш индексининг иккинчи босқичини ФAТФ халқаро стандартларига мувофиқлаштиришга тайёрлиги ҳақида маълумот берилди.

Aгентлик раиси Президентга Миллий хавфларни баҳолаш натижалари ҳамда ФAТФнинг қатор муҳим тавсияларини миллий қонунчиликка киритиш имконини берувчи қонун лойиҳаси Парламентда кўриб чиқилаётгани ҳақида маълум қилди.

Президент жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо берди. Хусусан, кўрилган чора-тадбирлар Қозоғистоннинг жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш бўйича Bazel AML Index бўйича жаҳон рейтингидаги ўрнини яхшиланди.

Президентга мамлакатда яширин иқтисодиётга қарши курашнинг бугунги аҳволи ҳақида маълумот берилди. 490 та жиноят иши қўзғатилиб, шундан 28 таси сохта ҳисоб-фактуралар расмийлаштириш ва жиноий равишда нақд пулга айлантириш билан шуғулланган шахсларга нисбатан уюшган жиноий гуруҳ тузишга асосланган.

Бундан ташқари, Жанат Елиманов Қасим-Жомарт Тоқаевга молиявий пирамидаларни ёпиш бўйича топширилган топшириқнинг бажарилиши ҳақида маълумот берди. Йил бошидан буён Молиявий мониторинг агентлиги 15 та молиявий пирамидалар фаолиятини тўхтатиб, жабрланганларга 2,3 миллиард тенгени қайтариб берди.

Президент Aгентлик раҳбарига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда бу борадаги ишларни фаоллаштириш бўйича топшириқлар берди. Давлат раҳбари фуқароларнинг молиявий пирамидаларга аралашиб кетишининг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар