Қозоғистон Президенти Миллий банк раисини қабул қилди

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Миллий банк раиси Ғалимжан Пирматовни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform.

Давлат раҳбарига жорий йилнинг январ ойида Миллий банк томонидан амалга оширилган пул-кредит сиёсати якунлари тўғрисида маъруза қилинди.

Ғалимжон Пирматов Қозоғистон иқтисодиётининг бугунги ҳолати, ишбилармонлик фаоллиги, инфляция омиллари ва уни пасайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, у ЯЖПЖ, Миллий жамғарма ва олтин-валюта захиралари ҳолати тўғрисида ҳам маълумот берди.

Қасим-Жомарт Тоқаев пул-кредит сиёсатини самарали амалга ошириш ва валюта бозорини янада такомиллаштириш муҳимлигини таъкидлади.

Фото: akorda.kz


Сўнгги хабарлар