Қозоғистон Президенти МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий йиғилишида иштирок этди

None
None
SANKT-PETERSBURG. Kazinform – МДҲга аъзо давлат раҳбарларининг анъанавий норасмий учрашувига Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоев, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Россия Президенти Владимир Путин, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Учрашувда МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари 2021 йилдаги ҳамкорликни сарҳисоб қилдилар ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, шунингдек, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қўшма режани муҳокама қилдилар.

Давлат раҳбарлари ўзаро савдони фаоллаштириш чора-тадбирларини кўриб чиқдилар, халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар, шунингдек, пандемия оқибатларини бартараф этиш ва биологик хавфсизликни таъминлаш бўйича биргаликдаги ҳаракатларни муҳокама қилдилар.

Қозоғистон Президенти биологик хавфсизликни таъминлаш тўғрисида йиғилишда муҳокама қилинган долзарб масала учун Россия томонига миннатдорлик билдириб, КХШТ доирасида бу борадаги ҳамкорлик тўғрисида тегишли шартнома имзоланганини эслатди.

Давлат раҳбари Россия Президенти Владимир Путинга пандемия даврида кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.

«Қийин кунларда Қозоғистонни қўллаб-қувватлаганингиз учун миннатдорчилик билдираман. Қўшма келишувни бажариш учун биз Қарағандида Россиянинг Спутник V технологияси асосида қўшма ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга муваффақ бўлдик. Айтиш мумкинки, Спутник V вакцинаси COVID-19 тарқалишининг олдини олишда муҳим рол ўйнади», - деди Президент.

Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатнинг келаси йил ташкилотга раислиги даврида Қозоғистон МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканини айтди.


Сўнгги хабарлар