Қозоғистон Президенти Мажилис ва маслиҳатлар сайловида овоз берди

Фото:
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ал-Форобий номидаги Ўқувчилар саройида жойлашган сайлов участкасига ташриф буюриб, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси ва маҳаллий маслиҳатлар сайловида овоз берди, деб хабар беради Ақорда.

19 январ куни Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Республикаси Парламенти еттинчи чақириқ Мажилисини тарқатиш ва 19 мартда навбатдан ташқари Парламент Мажилиси депутатлари сайловини ўтказиш тўғрисидаги Фармонни имзолади.

Ушбу сайловда иштирок этиши мумкин 11 миллион 970 минг 406 нафар сайловчи дастлабки яшаш жойи бўйича аниқланди.

Сайловчиларнинг энг кўпи – 1 миллион 177 минг 507 нафар сайловчи Туркистон вилоятида, энг ками – 138 минг 277 нафар сайловчи Улитау вилоятида рўйхатга олинган.


Сўнгги хабарлар