Қозоғистон Президенти Маданият вазирини қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Маданият ва спорт ишлари вазири Ақтоти Раимқуловани қабул қилди, деб хабар беради Ақорданинг матбуот хизмати.

Президентга маданият, спорт, туризм, архив ва кинематография соҳаларида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек, улар бу йил Мустақилликнинг 30 йиллигини, буюк шоир Жамбил Жабаевнинг 175 йиллигини, Қажимуқан Мунайтпасўғлининг 150 йиллигини ва бошқа муҳим юбилейларни нишонлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар тўғрисида сўзлаб берди.

Қасим-Жомарт Тоқаевга Шакен Айманов номидаги «Қазақфильм» киностудияси ва Миллий кинематографияни қўллаб-қувватлаш давлат марказининг фаолияти, шунингдек, «Кинематография тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартишлар ҳақида сўзлаб берди.

Маданият ва спорт ишлари вазири Давлат раҳбарига Токио Олимпиадасига тайёргарлик, болалар ва ўспиринлар учун ижодий клублар ва спорт сексияларини жон бошига молиялаштириш тизимини жорий этиш тўғрисида маълумот берди.

Актоти Раимқулованинг айтишича, пандемия пайтида ички туризмга талаб ошган. Соҳани рағбатлантиришнинг самарали механизмларидан бири бу болаларнинг дам олиш жойларига боришини субсидиялашдир, бу борада «Туризм фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳасига тегишли ўзгартириш киритилиб, Республика бюджет комиссияси томонидан қўллаб-қувватланганлигини таъкидлади.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев Ақтоти Раимқуловага ғоявий-маърифий ишлар, «Маънавий тикланиш» дастури, рақамлаштириш бўйича ташаббусларни давом эттириш, вазирликнинг онлайн лойиҳаларини фаоллаштириш тўғрисида кўрсатма берди.


Сўнгги хабарлар