Қозоғистон Президенти «Лукойл Лубрикантс Марказий Осиё»га ташриф буюрди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Алмати вилоятига ташрифи давомида Иле туманидаги «Лукойл Лубрикантс Марказий Осиё» МЧЖ мойлаш заводига ташриф буюрди. Бу ҳақда Kazinform Ақорда расмий сайтига асосланиб хабар беради.

Давлат раҳбарига иш жараёни ва маҳсулотлари намойиш этилди. Бундан ташқари, корхонанинг жорий иши ва технологик модернизация режаси ҳақида маълумот берилди.

Президент заводни кўриб чиқди, компания фаолиятини ижобий баҳолади ва унинг ривожланишида муваффақиятлар тилади.


Сўнгги хабарлар