Қозоғистон Президенти қирғиз халқини мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги билан табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистон Президенти Садир Жапаровга қозоғистонликлар ва шахсан ўзи номидан телеграмма юбориб, Қирғизистон Президенти ва қирғиз халқини мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги билан табриклади, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

«Бу суверен Қирғизистон тарихида абадий муҳим кун бўлиб, унда миллатнинг бирлиги, барқарорлиги, ижодий руҳи, давлатчилигининг янада мустаҳкамланиши, Қирғизистоннинг узоқ муддатли ва барқарор ривожланиши акс этади», - дейилади телеграммада.

Қасим-Жомарт Тоқаев қозоқ-қирғиз муносабатларининг ривожланишига юқори баҳо берди.

«Мустақилликнинг биринчи кунлариданоқ қозоқлар ва қирғизлар елкама-елка туришиб, бир-бирларининг ютуқларидан чин дилдан хурсанд бўлишди ва ҳар доим бир-бирини қўллаб-қувватлашди, кўп асрлик қардош халқларнинг умумий манфаатлари ва асрлар давомида давом этаётган дўстлик ва тинчлик анъаналарини сақлаб қолишди. Ишончим комилки, биз кучларимизни сафарбар этиб, кўп қиррали ҳамкорлигимизнинг барқарор ривожланишига янги туртки бера оламиз. Бу Қозоғистон-Қирғизистон стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилиги учун янги уфқларни очади», - деди Президент.

Қасим-Жомарт Тоқаев Садир Жапаровга масъулиятли давлат хизматида муваффақиятлар ва қардош қирғиз халқига фаровонлик тилади.


Сўнгги хабарлар