+7 (701) 759 90 19
USD 428.71 EUR 519.12
RUB 5.79 CNY 66.61
Янгиликлар

Қозоғистон Президенти ҚХА раисининг ўринбосарини қабул қилди

4 Май 18:37
Баҳам кўринг:
Қозоғистон Президенти ҚХА раисининг ўринбосарини қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қозоғистон Халқ Ассамблеяси раисининг ўринбосари Марат Азилхановни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
ҚР Президенти муборак Ҳайит байрами билан табриклади ҚР Президентининг ўтган ҳафтадаги фаолиятига видеошарҳ Давлат раҳбари қозоғистонликларни Ғалаба куни билан табриклади

Қасим-Жомарт Тоқаевга ҚХАнинг бугунги фаолияти, унинг XXIX сессияси натижалари ва этнополитик соҳадаги долзарб тенденциялар тўғрисида маълумот берилди. Суҳбат давомида Ассамблеяни янада ривожлантириш, таҳлилий ва кузатувни кучайтириш, минтақавий ва ёшлар фаолиятининг йўналишлари кўриб чиқилди.

Давлат раҳбарига миллатлараро зиддиятларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, этник гуруҳларни янада интеграциялашув истиқболлари, Қозоғистон халқини фуқаролик ўзига хослиги ва бирлиги тамойиллари асосида бирлаштиришга қаратилган ҚХАнинг махсус лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида маълумот берилди.

Учрашув якунлари бўйича Давлат раҳбари Марат Азилхоновга Қозоғистон Халқ Ассамблеясининг барча давлат муассасалари фаолиятини янгилашга қаратилган бир қатор аниқ кўрсатмалар берди.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив