Қозоғистон Президенти қатор давлатларнинг элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

None
ASTANA. Kazinform - «Ақорда» қароргоҳида Қозоғистон Президентига 3 та давлатнинг фавқулодда ва мухтор элчилари ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ақордага таяниб, Kazinform хабар бермоқда.

Ишонч ёрлиқларини Америка Қўшма Штатлари Элчиси Дэниэл Розенблюм, Сьерра-Леоне Республикаси Элчиси Муҳаммад Йонгаво ва Молдова Республикаси Элчиси Лилиан Дарий топширди.

Давлат раҳбари дипломатларни Қозоғистондаги расмий миссиясининг бошланиши билан табриклаб, улар ўз касбий тажрибаси ва машаққатли меҳнати билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга ҳисса қўшишига ишонч билдирди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон дўстона ва ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган тинчликсевар ва очиқ ташқи сиёсат юритаётганини таъкидлади.

Тадбир сўнгида Президент дипломатларга муваффақият тилади ва уларнинг давлатлари раҳбарларига самимий салом йўллади.

Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар