Қозоғистон Президенти Қатар Амирини футбол бўйича жаҳон чемпионати муваффақиятли ўтгани билан табриклади

Фото:
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийни футбол бўйича жаҳон чемпионати муваффақиятли ўтгани билан табриклади, деб хабар беради Kazinform.

«@TamimBinHamad, Сизни #FIFAWorldCup муваффақиятли ўтгани билан табриклаймиз. Ушбу турнир жаҳон футболи тарихида кўтаринки руҳ, ҳалол ўйин ва қатарликларнинг ўзига хос меҳмондўстлиги рамзи бўлиб қолади», - деб ёзди Давлат раҳбари Twitter саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Қатарда футбол бўйича жаҳон чемпионати якунига етганди. Аргентина терма жамоаси Францияни пенальтилар сериясида мағлуб этди ва ғалаба қозонди.


Сўнгги хабарлар