Қозоғистон Президенти Қатар Амири билан учрашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ал Таний билан учрашди, дея хабар бермоқда Ақорда.

Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Қатар ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини атрофлича муҳокама қилдилар. Томонлар савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги ўзаро ниятларини тасдиқладилар. Президент иқтисодий ҳамкорлик истиқболларига тўхталар экан, икки давлат ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш муҳимлигини таъкидлади. Президент икки давлат ҳукуматлари ва ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришни таклиф қилди.

«Бизда бир қатор инвестиция лойиҳалари мавжуд. Бугун биз уларни сиз билан муҳокама қилишга тайёрмиз. Қозоғистон компаниялари бу йўналишда Қатар бизнеси билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш ниятида», — деди Президент.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қатар Амирини ўзига қулай вақтда Қозоғистонга расмий ташриф билан келишни таклиф қилди. Ўз навбатида, Шайх Тамим бин Ҳамад Ал Таний Доҳа Қозоғистон билан кўп томонлама иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

«Қозоғистоннинг бугунги иқтисодий форумдаги иштироки мен учун катта шарафдир. Ўзаро ишончга асосланган жуда яхши муносабатларимиз бор. Айниқса, қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрмиз. Бу мамлакатимиз учун устувор вазифа ва яқин келажакда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қўшма лойиҳаларни батафсил муҳокама қилиш учун махсус гуруҳ юборамиз», — деди Қатар Амири. Суҳбат якунида Тамим бин Ҳамад Ал Таний Қасим-Жомарт Тоқаевга Қозоғистонга ташриф буюриш таклифи учун миннатдорчилик билдирди ва яқин орада мамлакатга ташриф буюриш ниятида эканлигини айтди.

Сўнгги хабарлар