Қозоғистон Президенти Каспий денгизи бўйидаги давлатлар учун озиқ-овқат хаби ташкил этишни таклиф қилди
29 Июнь 18:40

Қозоғистон Президенти Каспий денгизи бўйидаги давлатлар учун озиқ-овқат хаби ташкил этишни таклиф қилди

NUR-SULTAN. Кazinform - Олтинчи Каспий саммитида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев қирғоқбўйи мамлакатлари учун минтақавий озиқ-овқат хабини яратишни таклиф қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Минтақада озиқ-овқат хавфсизлигининг аҳамияти ортиб бормоқда. Ўтган йили Қозоғистоннинг Каспийбўйи давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми қарийб 3,4 млрд долларни ташкил қилди. Бунинг қарийб 70 фоизи Россия билан қуруқлик орқали амалга оширилди», — деди Қозоғистон Президенти минтақада Каспий денгизи бўйидаги давлатлар учун озиқ-овқат хаби яратишни таклиф қилди.

«Қозоғистон гўшт ва сут маҳсулотлари экспортини ошириш учун яхши салоҳиятга эга. Мамлакатларимиз ўртасидаги савдо алоқаларини мустаҳкамлаш учун замонавий логистика инфратузилмасини доимий равишда ривожлантириш зарур. Шунинг учун биз Каспий денгизи бўйи давлатлари учун озиқ-овқат хабини яратишни таклиф қиламиз. Бу хаб ўзаро товар айирбошлаш сарф харажатларини минималлаштиради», - деди Давлат раҳбари.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив