Қозоғистон Президенти Ишлари бошқарувчиси ўринбосари тайинланди

None
ASTANA. Kazinform - Асат Нурпейисов Қозоғистон Республикаси Президенти Ишлари бошқарувчиси ўринбосари лавозимига тайинланди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

«Давлат раҳбарининг фармони билан Асат Болатули Нурпейисов Қозоғистон Республикаси Президенти Ишлари бошқарувчиси ўринбосари лавозимига тайинланди», — дейилади фармонда.

Нурпейисов Асат Болатули 1987 йил 18 июлда туғилган.

2010 йилда Прага шаҳридаги Нью-Йорк университетини «Иқтисодиёт ва менежмент» йўналиши бўйича, 2012 йилда Европа бизнес мактабини MSc Global Banking and Finance «Халқаро банк иши ва молия» магистратура йўналиши бўйича тамомлаган.

Президент ёш кадрлар заҳираси аъзоси.

2022 йил 16 февралдан Алмати шаҳри ҳокими аппарати раҳбари лавозимида ишлаб келган.

Фото: gov.kz

Сўнгги хабарлар