Қозоғистон Президенти Хорижий инвесторлар кенгаши йиғилишида иштирок этди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари хорижий инвесторлар кенгаши аъзолари - нефт ва газ компаниялари раҳбарлари билан видеоалоқа орқали йиғилиши ўтказди. Учрашувда мамлакатнинг сармоявий жозибадорлигини ошириш ва нефт-газ саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди. Бу ҳақда Kazinform Ақордага асосланиб хабар беради.

Учрашувда Бош вазир ўринбосари Роман Скляр, Eni S.p.A., Royal Dutch Shell, INPEX Corporation, Chevron, Exxon Mobil, CNPC, Total E&P ва бошқа йирик нефт-газ компаниялари иштирок этди. Eni S.p.A. компаниянинг Марказий Осиё бўйича раҳбари Лучано Васкес учрашувга модераторлик қилди.

Президент учрашувни очар экан, нефт-газ сектори мамлакатнинг миллий ривожланишида доимо муҳим рол ўйнаганини, технологик ўзгаришларга қарамай, бу тармоқ мамлакат иқтисодиётининг ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб қолишини таъкидлади. Қасим-Жомарт Тоқаевнинг фикрича, Қозоғистон нефтга бой мамлакат сифатида ўз салоҳиятидан унумли фойдаланиши керак.

Давлат раҳбари Кенгаш ва Ҳукумат аъзолари олдига бир қатор вазифаларни қўйди.



Сўнгги хабарлар