Қозоғистон Президенти “Глобал Жануб овози” виртуал саммитида иштирок этади

Фото:
ASTANA. Kazinform - Эртага, 13 январ куни Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг таклифига биноан «Глобал Жануб овози» виртуал саммитида иштирок этади, дея хабар беради Kazinform.

Ақорданинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаси хабарига кўра, саммит давомида ривожланаётган мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарлари замонавий дунёнинг долзарб муаммоларини ҳал этиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар истиқболларини муҳокама қилади.

Фото: akorda.kz


Сўнгги хабарлар