Қозоғистон Президенти Франция Сенати раиси Жерар Ларше билан учрашди

None
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Францияга расмий ташрифи доирасида Франция Республикаси Сенатига ташриф буюрди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаевни Сенат биноси ҳовлисида Жерар Ларше ўзи кутиб олди. Сўнгра Давлат раҳбари ва Сенат раиси Фахрий қоровул сафи олдидан ўтди.

Учрашувда Қасим-Жомарт Тоқаев Парижга расмий ташрифи чоғида эришилган келишувлар икки давлат ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликка янги суръат бағишлашига ишонч билдирди.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Эммануэль Макрон билан бўлиб ўтган музокаралар Қозоғистон ва Франция ўртасидаги шерикликнинг стратегик хусусиятини тасдиқлади. Савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, энергетика ва транспорт-логистика соҳаларига сармоя жалб этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Президент икки давлат ўртасидаги парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади. Шу муносабат билан Қасим-Жомарт Тоқаев Сенат раисини Қозоғистонга ташриф буюришни таклиф қилди.

Жерар Ларше мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳолади. У Қозоғистон ва Франция ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фаол ҳаракат қилишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида Президент Франция Сенатининг Фахрий меҳмонлар китобига эсдалик дастхатини қолдирди.

Сўнгги хабарлар