Қозоғистон Президенти Финляндия вазирини қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Финляндиянинг Ташқи савдо ва халқаро ривожланиш вазири Вилле Скиннарини қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага асосланиб.

Қасим-Жомарт Тоқаев Нур-Султан шаҳрига иш сафари билан келган Финляндиянинг Ташқи савдо ва халқаро ривожланиш вазири, Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг ҳамраиси Вилле Скиннарини қабул қилди.

Давлат раҳбари вазирга ҳурмат билан ва Қозоғистон ташқи сиёсатида Суомининг муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Президент юқори даражадаги ва барқарор сиёсий мулоқотни давом эттириш зарурлигини таъкидлади. Қасим-Жомарт Тоқаев Финляндия Президенти Саули Ниинистёни самимий қутлаб, уни Қозоғистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди.

Вилле Скиннари Қасим-Жомарт Тоқаевга учрашиш имконияти учун миннатдорлик билдирди ва пандемия бошланганидан бери биринчи расмий ташрифини Қозоғистонга бошлаганини таъкидлади.

У Давлат раҳбарига Финляндия Президентининг саломини етказди.

Қасим-Жомарт Тоқаев қўшма лойиҳаларни амалга оширишда биринчи навбатда яшил технологиялар ва телекоммуникацияларга устувор аҳамият берилишини таъкидлади.

Президент хорижий инвесторлар ва фин технологиясин трансфери учун мамлакатимизда махсус имтиёзлар беришга тайёрлигини таъкидлади.

Вилле Скиннари Европа Иттифоқи доирасидаги ҳамкорлик истиқболлари яхши эканлигини ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва экологик муаммоларни ҳал қилиш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат соҳасини ривожлантириш, рақамлаштириш, киберхавфсизлик масалаларини қўллаб-қувватлашини айтди. Финляндия томони ушбу соҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёр.

Шу муносабат билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия ва унинг тўртта ишчи гуруҳи энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва таълим соҳаларидаги фаолиятини фаоллаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Суҳбат давомида минтақа кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, расмий ёрдамни ривожлантириш, шунингдек Марказий Осиёда экологик муаммоларни ҳал қилиш ва Афғонистонда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорлик катта салоҳиятга эга эканлиги таъкидланди.

Сўнгги хабарлар