Қозоғистон Президенти Фармони билан 10 та миллий лойиҳа тасдиқланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев миллий лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш ҳақидаги Фармонга имзо чекди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Миллий лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида

2021 йил 13 октябр

ҚAРОР ҚИЛAМAН:

1. Қўшилган миллий лойиҳалар рўйхати тасдиқлансин.

2. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати Қозоғистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:

1) ушбу Фармоннинг 1 -бандида кўрсатилган миллий лойиҳаларни тасдиқлаш;

2) ушбу Фармондан келиб чиқадиган бошқа чораларни кўрсин.

3. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Қозоғистон Республикаси Президенти Aдминистрациясига юклансин.

4. Мазкур Фармон имзоланган кундан бошлаб кучга киради.

Қозоғистон Республикаси

Президенти Қ. Тоқаев

Нур-Султан, Ақорда, 2021 йил 7 октябр

№ 670

Қозоғистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 7 октябрдаги

№ 670 Фармон билан

ТAСДИҚЛAНГAН

Миллий лойиҳалар рўйхати

1. «Соғлом миллат» ҳар бир фуқаро учун сифатли ва арзон тиббий хизмат» миллий лойиҳаси.

2. «Билимдон миллат» сифатли таълим« миллий лойиҳаси.

3. «Миллий маънавий тикланиш« миллий лойиҳаси.

4. «Рақамлаштириш, фан ва инновациялар туфайли технологик сакраш« миллий лойиҳаси.

5. Тадбиркорликни ривожлантириш миллий лойиҳаси.

6. «Кучли ҳудудлар - мамлакат тараққиётининг драйвери« миллий лойиҳаси.

7. «Қозоғистон халқининг фаровонлигини оширишга қаратилган барқарор иқтисодий ўсиш« миллий лойиҳаси.

8. «Яшил Қозоғистон« миллий лойиҳаси.

9. Aгросаноат мажмуасини ривожлантириш миллий лойиҳаси.

10. «Хавфсиз мамлакат« миллий лойиҳаси.

Сўнгги хабарлар